Йўл ҳаракати билан боғлиқ қонунчиликка ўзгариш киритилди

Қозоғистонда алоҳида транспорт воситалари учун йўл ҳаракатини ташкил этиш билан боғлиқ қонунчиликка ўзгаришлар киритилди. Сенат тегишли қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда тасдиқлади. Унга кўра мопедлар механик транспорт воситаларига тенглаштирилади. Унинг соҳиблари транспортни рўйхатдан ўтказиши ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши керак. A, B, C тоифалари бўйича ҳайдаш ҳуқуқи бўлганларга автомат шаклда мопед бошқариш ҳуқуқини берувчи А1 тоифаси берилади.

Евгений Больгерт, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати:

- Биз кўриб чиқаётган йўл ҳаракатини такомиллаштиришга қаратилган қонун йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида Президент берган топшириқларни ҳал этишда салмоқли ўрин тутади, деб ҳисоблайман. Қонунда 3 та қонунчилик ҳужжатига қўшимча ва ўзгаришглар киритиш кўзда тутилган. Улар қаторида Қозоғистон Республикаси Жиноят кодекси ва Қозоғистон Республикаси «Йўл ҳаракати тўғрисида» ҳамда «Ижозат бериш ва огоҳлантириш тўғрисида» қонунлар бор. Жиноий кодексга «бошқа механик транспорт воситалари» қаторига мопедларни киритиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, депутатлар таъкидлашича, республика ва халқаро аҳамиятга эга йўлларда «ўртача тезлик» тушунчаси киритилади. У ускуналар томонидан автомат шаклда ҳисобланади.  Мазкур янгилик ҳайдовчиларнинг белгиланган тезлик тартибига риоя қилишида қўшимча восита сифатида хизмат этади.

Евгений Больгерт, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати:

- Айни вақтда, «ўртача тезлик» тегишли ускуналар томонидан фақат шаҳар ташқарисидаги, айланма йўллар мавжуд бўлмаган, фақат тўғри юриш мумкин бўлган йўлларда автомат тарзда ҳисобланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси