Гимнастикани ривожлантириш масаласи кўрилди

Гимнастикани ривожлантириш масаласи кўрилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Қозоғистон Гимнастика федерацияси раҳбари мамлакатда гимнастикани ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди. Президент Алия Юсуповани вазифасига қайта сайлангани билан қутлади. Федерация раҳбари бир қатор таклифларини билдирди. Хусусан, болаларни эрта ёшидан гимнастикага жалб қилиш учун мажмуавий ишларни олиб бориш заруратини айтиб ўтди. Давлат раҳбари соҳа инфратузилмасини такомиллаштириш ва мураббийлар таркибини тайёрлаш учун Туризм ва спорт вазирлиги билан яқин ҳамкорлик қилиш лозимлигини таъкидлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси