Давлат раҳбари
«Диlжитал бридж» форумида қатнашган Ай-ти бизнесининг йирик раҳбарлари билан
учрашди. Томонлар ўзаро фойдали ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилди. Тез
орада Қозоғистонда сунъий интеллектни ривожлантириш ва мутахассислар малакасини
оширишга хизмат қилувчи хаб очилиши мумкин. Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Прэсайд
компанияси раҳбари Томас Прамотедхама билан учрашувида шундай таклиф билдирилди.
Ҳозир «Самруқ-Қазина» қўшма корхона
тузиш бўйича музокара бошлади.
Старлинк бўйича Спэйсbкс вице-президенти Лорен Дрейер Қозоғистон
Президентига республикамиздаги фаолиятини кенгайтириш режасини тақдим этди. Шу
жумладан, олис туманларни ер йўлдоши орқали интернет билан таъминлаш
мўлжалланмоқда.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев Американинг венчур капитали фирмаси ҳаммуассиси ва Дрейпер университети
асосчиси Тим Дрейпер билан стартапларни ривожлантириш масаласини муҳокама қилди.
Президент Қозоғистонда венчур капитали бозори учун мустаҳкам ташкилий, ҳуқуқий
ва молиявий база яратилаётганини билдирди. Шунингдек, машҳур Meet the Drapers
реалити-шоусининг эпизодларидан бирини Қозоғистонда суратга олиниши қутлади.
Шунингдек,
Давлат раҳбари TikTok бош директори билан учрашди. Томонлар оммалашиб кетган
майдонча орқали Қозоғистон туристик имкониятларини глобал даражада илгари суриш
масаласини муҳокама қилди. Шунингдек, Шоу Чу Astana Hub билан бирга TikTok
StartUp Академияси рўёбга чиқарилаётгани тилга олди. Бу Қозоғистон стартаплари
учун эксклюзив таълим дастури ҳисобланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.