Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик кенгаяверади

Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик кенгаяверади

Қозоғистон – улкан транспорт-логистика салоҳиятига эга. Мамлакат Европа ва Осиё транзит йўлаклари чорраҳасидаги йирик хабга айланиши мумкин, деб ҳисоблайди экспертлар. Шу жумладан, Европа Иттифоқининг «Global Gateway» стратегиясининг Транскаспий халқаро транспорт йўналиши билан боғланиши янги имкониятлар очади.

Петер Стано, Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати еврокомиссиясининг етакчи матбуот котиби:
- Global Gateway лойиҳаси ҳамма учун очиқ. У биринчи навбатда мамлакатларнинг замонавий инфратузилмаларга, жаҳон бозорига чиқиш эҳтиёжини таъминлайди. Лойиҳа ўзаро фойдали. Шунинг учун Қозоғистон  Global Gatewayда иштирок этишдан манфаатдор. Ва у энергетика захиралари етказиб берувчи ҳамда энергия манбаларини диверсификацияловчи йирик мамлакат сифатида Европа Иттифоқи учун аҳамиятли. Географик жойлашуви туфайли улкан салоҳиятга эга, биз учун муҳим ўрин тутади.

Қозоғистон Европа Иттифоқи атом саноатига энг кўп миқдорда маҳсулот етказиб беради. Нефть ва уран экспорти муҳим ўрин тутади ва қитъанинг энергетик диверсификациясига ижобий таъсир кўрсатади, дея таъкидлайди дипломатлар. Шу билан бирга Европа давлатлари билан «яшил» технологиялар ва муқобил энергетикани ривожлантириш борасида ҳамкорлик кенгайиб боряпти. Европа Иттифоқи мамлакатнинг жадал «яшил» иқтисодиётга ўтишига ёрдам берувчи лойиҳаларни рўёбга чиқаришга кўмак беради. Ва бу соҳадаги ҳамкорлик кенгаяди, чуқурлашади, деди ташкилотнинг Қозоғистондаги элчиси Кестутис Янкаускас.

Кестутис Янкаускас, Европа Иттифоқининг Қозоғистондаги элчиси:
- Мен аввало тикланадиган энергия манбалари тўғрисида гапирмоқчиман. Қозоғистонда ундан фаол фойдаланиш учун салоҳият етарли. Қуёшли кунлар ва кучли шамоллар мамлакатни секторда пешқадам қила олади. Бир йил аввал биз «Svevind» немис-швед компанияси билан шартнома тузганмиз. У Манғистау вилоятида йирик инвестициявий лойиҳа – жаҳондаги «яшил» энергия ва «яшил» водород чиқарувчи энг йирик заводларни бунёд этяпти. Шунингдек, энергиядан самарали фойдаланишга доир қатор ишлар амалга ошириляпти. Бу йўналишда ҳам бир қанча лойиҳалар бор.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.