Ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ақўрдада Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Шунингдек, тарафлар ноябрда бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар  ташкилоти юбилей саммити ҳақида ҳам сўз юритди. Унда Туркия президенти ҳам қатнашади.  Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, жорий йилда муҳим сана – Туркия Республикасининг 100 йиллиги нишонланади. Бир асрлик юбилей шарафига Астана кўчаларидан бирига «Анадолу» номи берилади. Туркия Қозоғистоннинг стратегик ҳамкори эканлигини тилга оларкан, Давлат раҳбари икки давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашувларида қатор келишувларга келинганини кўрсатиб ўтди.

 

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси президенти:

- Қардош халқларимиз ўртасидаги муносабатлар кенгайтирилган стратегик ҳамкорлик даражасига етди. Туркия Қозоғистоннинг энг муҳим тўртта савдо ҳамкоридан бири. Ўтган йили икки томонлама товар алмашинуви 54 фоизга ўсди ва 6,3 миллиард долларни ташкил қилди. Келгуси йилларда бу кўрсаткични 10 миллиард долларга етказамиз. Мамлакатлар ўртасида инвестициявий ҳамкорлик ривожланмоқда. Туркия Қозоғистон инвесторлари илғор ўнлигига киради. Ҳозир умумий қиймати 2,8 миллиард доллардан зиёд бўлган 36 лойиҳа рўёбга чиқариляпти. Икки давлат ўртасида ҳамкорлик кенг истиқболларга эга, деб ҳисоблаймиз.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.