Бугун Мажилис депутатлари Жиноий фаолиятдан олинган
даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича
Евроосиё гуруҳи тўғрисидаги битимга киритилган тузатишларни ратификация қилди. Ҳужжатда
мақсад-вазифаларга аниқлик киритилган, шунингдек, бирлашма бюджетини
шакллантириш ва фойдаланиш тартиби ўзгартирилган. Шартномада янги атама ва
тушунчалар ҳам пайдо бўлган. Эндиликда Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни
легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё
гуруҳи аъзолари оммавий йўқ қилувчи қуроллар тарқалишини молиялаштириша ҳам
қаршилик кўрсатади. Таъкидлаймиз, бирлашмага Қозоғистон, Беларусь, Хитой, Қирғизистон,
Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Ҳиндистон киради.
Женис Елемесов, Молиявий мониторинг агентлиги раис ўринбосари:
- Баённомага кўра, шартнома матнига «оммавий йўқ
қилувчи қуроллар тарқалишини молиялаштириш» жумласи киритилди. Бундан ташқари, Баённомада
ЕОГ бюджетини шакллантириш манбаларига аниқлик киритилган, шу билан бирга,
бошқа техник тузатишлар ҳам бор. Бирлашмага аъзо 9 давлатдан еттитаси
Баённомани ратификация қилди. Айни пайтда, Қозоғистон ва Хитойда ратификация
бўйича давлат ичидаги маълум тартиблар кўрилмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси

