XVII Паралимпиада иштирокчиларига давлат байроғи топширилди

XVII Паралимпиада иштирокчиларига давлат байроғи топширилди

Бош вазир Парижда бўлиб зтадиган XVII Паралимпиада ўйинларида қатнашувчи Қозоғистон терма жамоаси аъзоларида давлат байроғини топширди. У тўрт йилда бир марта бўладиган беллашувлар очилишида майдонга олиб чиқилади. Байроқдорлар этиб Осиё Паралимпиада ўйинлари совриндори, ўтириб ўйналадиган волейбол бўйича ўн марта Қозоғистон чемпионати ғолиби Берик Измағанбетов ва пара ўқ отиш бўйича Қозоғистон чемпиони Севда Алиева сайланди. Ўлжас Бектенов паралимпиада терма жамоасига муваффақият тилади. Спортчилар ўз навбатида ғалабаларга эришиш учун бор кучини сарфлашга ваъда беришди. Эслаатмиз, Ёзги Паралимпиада ўйинларида 44 нафар қозоғистонлик атлет спортнинг 9 турида қатнашади. 

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

– Паралимпиада ўйинлари – шунчаки спорт эмас, у дунёнинг энг кучли параатлетларини жамловчи майдонча. Шунинг учун тўртйилликнинг энг нуфузли беллашувларида спортчиларимизга омад тилаймиз. Бугун сиз қўлингизга олган давлат байроғи фақат мамлакатимизнинг рамзи эмас, бирлигимиз ва ғалаба тимсоли ҳамдир. Сизлар халқаро майдонда Қозоғистон шарафини муносиб ҳимоя қилишингизга, ғалабалар келтиришингизга ишонамиз. 

Бауыржан Сартаев, ўтириб ўйналадиган волейбол бўйича Қозоғистон миллий терма жамоаси капитани:

– Биз Паралимпиада ўйинларида қатнашамиз. Бунинг учун жамоа катта тайёргарлик, йиғинлар босқичидан ўтди. Юксак натижаларга эришиш ва беллашувларда маҳоратимизни, тажрибамизни намойиш этиш ниятидамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси.