Қозоғистон V Бутунжаҳон Кўчманчилар ўйинларига қизғин тайёрланяпти

Қозоғистон Миллий терма жаомаси V Бутунжаҳон Кўчманчилар ўйинларига тайёргарликнинг якуний қисмига ўтди. Астанада ўтказиладиган улкан беллашувларда 200 нафардан зиёд спортчи мамлакат шарафини ҳимоя қилади. Ўйинчилар турли минтақаларда сўнгги машғулотларни ўтказаяпти. Кўкшетау яқинида асиқ ату, Астанада заковат ўйинлари жамоалари, Алмати вилоятида эса от спорти иштирокчилари маҳоратини оширяпти. Қозоқ миллий ўйини – кўкпар биринчилигида рақобат олимпиададагидан кам бўлмаслиги аниқ. Кўпчилик Қозоғистон  ва Қирғизистон ўртасидаги кураш ўта мароқли бўлишини кутяпти. 

Ақылбай Манкеев, кўкпар бўйича Қозоғистон  миллий терма жамоаси бош тренери:

– Отларимизни олиб келдик. Бу кунларда фақат уларни майдонга олиб чиқишга тайёрлаймиз. Терма жамоа ўйинларга пишиқ тайёрланди

Адилет Мамыт, кўкпар бўйича Қозоғистон  миллий терма жамоаси аъзоси:

– 2 ойдан буён Кўчманчилар ўйинларига тайёрланяпмиз. Яхши машғулотлардан ўтдик. Эл-юрт ишончини оқлаймиз, деган умиддамиз. Энг муҳими, беллашувлар ўзимизда бўляпти.

Жорий йилда Кўчманчилар ўйинларида рақобат жуда юқлори бўлиши кутиляпти. Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Хитой ва Венгриядан катта делегация келади, улар спортчиларимиз билан тенгма-тенг ўйнай олади. Кўчманчилик анъаналари кучли бўлмаган Венесуэла, шунингдек, Австралия дан ҳам бу беллашувларда қатнашишни истаган спортчилар ариза юборган. Шу сабабли, мазкур биринчилик кўлами янада кенгаймоқда, дейди мутахассислар.  

Айбек Сапарқұл, V V Бутунжаҳон Кўчманчилар ўйинларига тайёргарлик ва уни ўтказиш бўйича дирекция бўлим боошлиғи:

– Кўчманчилар ўйинлари шу кунгача 3 марта Қирғизистонда ўтди, 4-си Туркияда фестиваль шаклида тақдим этилди. Яъни, Миллий спорт фестивали форматида ўтди. Бизнинг мақсадимиз – Бутундунё Кўчманчилар ўйинларини расмий спорт турлари беллашувлари қаторига олиб чиқиш. Планкасини кўтариш. Талабларни қатъийлаштириш ва ривожланиш учун йўл очиш. 

Таъкидлаш лозимки, Бутунжаҳон Кўчманчилар ўйинлари асосан 3 та: миллий спорт, фан ва маданият йўналишда ўтказилади. Шу билан бирга иштирокчилар ва меҳмонлар учун ўзига хос дастурлар тақдим этилади. Шу жумладан, мамлакат  туристик салоҳиятини намойиш этувчи концертлар, миллий таомлар фестивали каби тадбирлар кўзда тутилган. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.