Қосим-Жўмарт Тўқаев Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визерни қабул қилди. Давлат раҳбари таъкидлашича, спортнинг бу тури Қозоғистонда, айниқса, болалар ва ёшлар орасида кенг оммалашган. Ўз навбатида Мариус Визер мамлакатда дзюдони қўллаб-қувватлаётгани учун Президентга миннатдорчилик билдирди. Суҳбатдошлар Халқаро федерация ва Қозоғистон ўртасида ҳамкорлик, дзюдо бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилинди. Эслатамиз, у 2027 йилда республикамиўда ўтказилади. Томонлар Астанада IJF академияси очиш масаласини ҳам кўриб чиқишди. У минтақа учун тренерлар ва ҳакамлар тайёрлайди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
– Бугунги кунда дзюдо жаҳон спорт ҳамжамиятида алоҳида ўрин тутади. Мамлакатимизда ҳам дзюдо кенг оммалашган. Кўплаб секциялар, машғулот марказлари ишлаб турибди, 160 минг нафардан зиёд катталар ва болалар ушбу спорт турини танлаган. Бизнинг спортчи Елдўс Сметовнинг Париж Олимпиадасида олтин медаль олганидан фахрланамиз. Шунинг учун Халқаро дзюдо федерацияси билан алоқа боғлаш, фаол ҳамкорлик қилишдан манфаатдормиз.
Мариус Визер, Халқаро дзюдо федерацияси президенти:
– Бу юртда бўлиш мен учун шараф. Сизга ва Қозоғистонга ёрдамингиз учун миннатдорчилик билдираман, Сиз фақат дзюдо эмас, бугунги кунда таълим, ижтимоий интеграция, тинчлик фактори бўлган бутун спорт ҳаракатига кўмак бераяпсиз. Дзюдо оиласи бирдамликда ягона мақсад – муносиб инсонларни етиштириш ва жамиятга яхшироқ интеграция қилиш устида ишлаяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.