Астанада миллий ўйинлар бўйича беллашув ўтказилди

Астанада миллий ўйинлар бўйича беллашув ўтказилди

Наврўзнома ўн кунлиги доиарсида пойтахтда миллий спорт турлари бўйича беллашувлар ўтказилди. Қозоқ халқи учун от – ҳам кўлик, ҳам бир умрлик шерик. Шу сабабли, миллий от спорти турлари ҳам оз эмас. Бугунги кунда қиз қувиш, танга олиш, кўкпар каби ўйинларга қизиқиш ортяпти. Спортчилар сони ортяпти. Улар орасида от қулоғидан айланган қизлар ҳам кам эмас. Шулардан бири - Гулбану Мўминқулова. У 4 йилдан буён миллий спорт билан шуғулланади.

Гулбану Мўминқулова, спортчи:

- Миллий спорт руҳимизни, адреналинни кўтаради. Ота-боболаримиздан қонимизга ўтган бўлса керак. Ўзингизни яхши ҳис қиласиз. Бу нарсани фақат чавандозлар тушуна олса керак. Кучли илҳом оласиз.

Адил Тўкенов, ташкилотчи:

- От минган одамнинг 48 мушаги тинмай ишлайди. Ўзига хос руҳияти бўлади, ўзига ишонч уйғонади. Тушуниш учун халқ нақлларига мурожаат қилсак. «Эл тизгинини тутган», деган гап бор. Ҳаво қаттиқ айниса «От қулоғи кўринмайдиган бўрон», дейишади. Гап шундаки, бизнинг ҳаётимиз йилқилар, отлар билан чамбарчас боғланган.

Абдумалик Сарманов таржимаси