Астана стадионида кўкпар жамоаси тайёргарлик ишларини олиб боряпти

Астана стадионида кўкпар жамоаси тайёргарлик ишларини олиб боряпти

Қозоғистон терма жамоаси аъзолари пойтахтдаги «Қазанат» отчопарида кўкпар ва кўк бўру бўйича машғулотлар ўтказяпти. Таъкидлаш лозимки, бу ҳудудда V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари беллашувлари ўтказилади. Мазкур спорт тури бўйича ҳар бир жамоада 12 спортчи маҳоратини кўрсатади.

Қурманбек Турғанбек, Қозоғистон Республикаси кўкпар бўйича миллий терма жамоаси капитан:

– Қозоғистоннинг кўкпар бўйича терма жамоаси V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида қатнашишга тайёр. Биз отларимиз майдонга кўникиши учун Астанага эртароқ келдик. Бугундан машқ қиламиз. Майдоннинг сифати олий даражада. Ўйинлар мамлакатимизда ўтказилгани учун зиммамиздаги масъулият юки катта. Ғалаба биз томон бўлиши учун бор кучимиз сарфлаймиз. 

Улан Байтўреев, Қозоғистон Республикаси кўкпар бўйича миллий терма жамоаси аъзоси:

– V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари арафасида машғулотлар ўтказиш учун келдик. Стадион ажойиб ҳолатда. Отлар учун майдон қопламаси жуда қулай. Машғулотлар яхши даражада олиб бориляпти. 3 ойдан буён машқ қилаяпмиз. 

Чавандозларнинг кўкпар ва кўкбўру бўйича курашини томоша қилишни истаганлар Астана отчопарига 9-12 сентябрь кунлари келиши мумкин. Ушбу кунларда бу спорт тури бўйича беллашувлар ўтказилади. Эслатамиз, анжуман очилиши ва спорт беллашувларига билетлар расмий билет оператори сайтида онлайн-тартибда сотиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси.