Янги ташкилотнинг бош миссияси БМТ ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолияти талабларига тўла жавоб беради. Раис Эльвира Азимова Астанада бўлиб ўтган халқаро ташкилотлар ва хорижий дипломатик корпус вакиллари билан учрашувда таъкидлашича, Конституциявий Суд 2023 йил январида иш бошлади. Икки ой ичида янги давлат органига салкам бир ярим минг қозоғистонлик мурожаат этди. Улар асосан ижтимоий ҳуқуқлари ва ҳаққоний ажримга эришиш ҳуқуқларини ҳимоя қилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси