Роботлар геология разведкаси билан шуғулланади

Роботлар геология разведкаси билан шуғулланади

Гаджет ҳар қандай хавфли шароитларда ишлашга мўлжалланган. Ўрнатилган рақамли дастурлар ва махсус экран туфайли у фойдали қазилмаларнинг спектрал таҳлилини ўтказади ҳамда қимматбаҳо металларни аниқлайди. Ҳозирча дунёда ушбу қурилманинг аналоги йўқ. Ишланма муаллифлари лойиҳани ишлаб чиқаришга қадар олиб боришни, ўз тадқиқотларини такомилига етказиш ва келгусида тижоратлаштиришни ният қилган.

Амандиқ Тулешов, институт бош директори:

Ушбу қурилмани биз 20 йил мобайнида ишлаб чиққанмиз. Чунки бир қатор шундай ускуналар амалга татбиқ этилган, улар оғир эди, энг камида икки-уч килограмм чиқарди, қўлболаси шунча келарди, аммо робот учун вазнни камайтиришимиз керак эди, уни 400 граммгача туширдик.

Қозоғистонлик олимлар инновациявий роботлар яратмоқда

Қозоғистон олимлари саноат, қишлоқ хўжалиги ва тиббиётда фойдаланиш учун инновациявий робот техникаси тизимларини яратмоқда. Маҳаллий андроидлар хорижий аналогларига нисбатан бир қатор устунликларга эга. Улар кўпроқ вазифа бажаради, нисбатан содда тузилган. Масалан, ақлли техника тиббий персонал ўрнини босиши мумкин. Робот ПЗР намунаси олишдан ҳарорат ўлчаш, беморларга дори тарқатишгача бўлган барча ишларни бажара олади.

Абдумалик Сарманов таржимаси