Қозоғистоннинг ХХРга экспорти тобора ортиб боряпти. «Марказий Осиё – Хитой» саммитида Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, мамлакатимиз Осмон ости мамлакатига 135 турдаги маҳсулотларни юборишни кенгайтириши мумкин. Шу жумладан, 1 миллиард доллар қийматга эга органик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва озиқ-овқатлар ҳам. Таъкидлаш лозимки, ўтган йил давомида икки давлат ўртасида савдо айланмаси 17 миллиард долларга етди. Хитой инвесторлари мамлакат иқтисодиётига ўтган давр давомида 20 миллиард доллар сармоя киритди. Томонлар «Ягона макон, ягона йўл» ташаббуси доирасида ҳам лойиҳаларни амалга ошириш ниятида. Шунингдек, транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш ниятида. Эслатамиз, Қозоғистон орқали ўтадиган магистрал йўлаклар Европа, Яқин Шарқ ва МДҲ мамлакатларига жадал етиб боришига имкон яратади. Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари билан ҳам ҳамкорликни кенгайтирмоқчи. Минтақа давлатлари билан чегарадош минтақаларда Қозоғистон улгуржи-тақсимлаш ва агрологистик марказлар яратади. 2021 йилда Қозоғистоннинг Маркаий Осиё давлатлари билан ўзаро савдо ҳажми салкам 40 фоизга ошди.
Абдумалик Сарманов таржимаси