Wanderlust нашри Қозоғистонга боришни тавсия этди

Марказий Осиёдан фақат Қозоғистон Wanderlust версиясига кўра саёҳат учун энг қизиқарли йўналишларнинг илғор 24 талигига кирди. Британиянинг машҳур журнали анъанавий рейтингини эълон қилди. Мамлакат 11-поғонани эгаллаган. Машҳур нашр ўқувчиларига Буюк Дашт тарихида акс этган кўчманчи халқларнинг кўп асрлик маданиятига кириб боришни таклиф қилади. Дарвоқе, ноёб табиати, халқининг меҳмондўстлиги шу кунгача Қозоғистоннинг хориждаги брендига айланиб улгурди.
Қайрат Садвақасов, Kazakh Tourism миллий
компанияси бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи:
– Қозоғистон алоҳида ажралиб туради. Чунки биз нисбатан янги
йўналишмиз. Ушбу портал фойдаланувчилари асосан Америка, Европадан. Осиёдан, дунёнинг турли қисмларидан. Биз учун улар Кўчманчилар бутунжаҳон ўйинлари хусусида билиши жуда муҳим. Бу анчагина машҳур тадбир. 5-марта ўтказилиши. Унинг пойтахтда ташкил этилаётгани ҳам айни муддао, Қозоғистоннинг бошқа шаҳарлари билан бирга пойтахтни алоҳида таништиришни хоҳлаймиз. Чунки шу кунгача пойтахтни қандайдир расмий, бизнесменлар тадбирлари ўтадиган жой сифатида билишарди. Биз пойтахтнинг бошқа қирраларини ҳам кўрсатишни истаймиз.