Бейнеу дон терминали ишга туширилди

Бейнеу дон терминали ишга туширилди

Қозоғистонда Бейнеу дон терминали қайта ишга туширилди. Корхона биринчи маҳсулотга ишлов берди. Ҳозирча 700 тонна буғдой келтирилди. Ун чиқиши 75 фоиз, қолгани кепак. Корхонада чиқинди йўқ. Терминал 26 гектар ерни эгаллаган. Мажмуа ўз ҳаракатланувчи состави ва 8 километрли темирйўлига эга логистика хаби ҳисобланади. У Қозоғистон – Туркманистон чегарасига олиб чиқади. Ушбу ҳар жиҳатдан замонавий кўриниш олаётган терминалда бир вақтнинг ўзида 100 минг тоннагача дон сақлаш мумкин.  Модернизациядан сўнг унда кунига 400 тоннагача ун ва 240 тонна омихта ем чиқара олади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.