Геологоразведка
соҳасига Хитойнинг CNOOC корпорацияси сармоя киритиш ниятида. ХХРнинг яна бир йирик компанияси — Sinopec ҳам
йирик инвестициялар билан келяпти. ҚазМунайГаз бошқаруви раиси Асхат Хасенов Давлат
раҳбарига берган ҳисоботида бошқа йирик ўйинчилар - Shell, Chevron, British
Petroleum каби трансмиллий компаниялар Атирау, Ақтўбе ва Манғистау вилоятларидаги
участкаларга қизиқиш билдираётгани айтилди. Жорий йилда мавжуд конларни қўшимча
тадқиқ этиш доирасида яна 7 та қудуқ қазилади, улардан учтасида ишлар якунланиш
арафасида. Шунингдек, Озарбайжон, Германия ва Венгрияга янада кўпроқ нефть
жўнатиш имкониятлари ўрганиляпти. 49 миллион тонна «қора олтин» экспорт қилинди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев геологоразведка ишларини давом эттиришни, йирик инвестициявий
лойиҳаларни рўёбга чиқаришни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

