2024 йилда Қозоғистонда сунъий интеллект бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди. AI бўйича қўмита тузилди, сунъий интеллектни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди, тегишли қонун лойиҳалари устида иш бошланди. Ўтган йили ишга туширилган KazLLM модели соҳани ривожлантиришга янги туртки бериши, қатор технологик ечимлар учун асос бўлади. Унинг базасида янги нейротармоқлар яратиляпти. eGov ва бошқа майдончалар виртуал ёрдамчилари уланди. Ташкил қилинган Сунъий интеллект халқаро маркази бу йўналиш учун янги саҳифа очди. Аlem.ai фан, саноат, креатив саноат ва давлат хизматлари соҳаларида янги технологияларни ривожлантиришга хизмат қилади.
Ғиззат Байтурсинов, Қозоғистон Республикаси Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги Сунъий интеллект қўмитаси раиси:
- Марказ инвестициялар жалб қилиш ва стартапларни қўллаб-қувватлаш учун ИИ-экотизими яратишга ҳам ёрдамлашади. Ҳозир вазирлик марказда Telegram, TON, Tether, Indrive, Google каби компаниялар офисларини жойлаштириш, илмий-тадқиқот лойиҳаларини рўёбга чиқариш, янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича музокара юритяпти. Digital Almaty 2025 форуми BigTech компанияларни суний интеллект халқаро марказига жалб этиш учун яхши имконият.
Таъкидлаш лозимки, Digital Almaty халқаро форуми 31 январдан 1 февралгача давом этади. У иқтисодни ривожлантириш ва сунъий интеллект соҳасида илғор технологияларни тақдим этиш учун яхши майдонча бўла олади. Халқаро анжуманга ЕОИИ давлатлари ҳукуматлари, заминлан фойдаланувчилар, бизнес ва IT-саноат вакиллари тўпланади. Икки кунлик тадбирда 40 минг одам қатнашиши кутиляпти. Мамлакат экспертлари ва жаҳон IT-гигантлари раҳбарлари сунъий интеллектни жорий этиш тажрибасини ўзаро баҳам кўради. Форумда 21 давлатдан 200 дан зиёд нотиқ қатнашади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

