Фанга сармоя киритган тадбиркорларга имтиёз берилади.
Янги ишланмаларга капитал киритганларга турли-туман енгилликлар кўзда тутилган.
Мажилис
қонун ва унга тегишли мамлакат тадқиқотчиларини
қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги ҳужжатни қабул қилди. Уларда Давлат илмий-технологик сиёсати ҳуқуқий
асосларини такомиллаштириш кўзда
тутилган.
Қонун Миллий Фанлар академияси мақомини, фанни бошқариш тизими
тузилмаларини белгилайди. Депутатлар соҳани молиялаш механизмларининг
ўзига хос жиҳатларини ҳам ҳисобга олди.
Тансауле
Сериков, Қозоғистон
Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:
- Қонун лойиҳасини
кўриб чиқаркан, депутатлар қатор ўзгаришлар киритишни таклиф қилишди. Биринчидан, тадқиқот университети мақомини бериш тартиби кўрсатилди. Шунингдек, тадқиқот университетлари қошида илмий марказлар очишда солиқдан
енгилликлар берилади, Қозоғистон фани ютуқларидан саноатда фойдаланадиган
тадбиркорлар учун солиқлар ҳажмини қисқартириш режалаштирилган. Шу жумладан,
тажриба-конструкторлик ишлари билан шуғулланаётганлардаги солиқ
солинадиган база камайтирилади. Хусусий компаниялар
учун солиқ базаси 50 фоизга қисқартирилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.