Қосим-Жўмарт Тўқаев янги Конституция матнини тайёрлашда шахсан қатнашган

Қосим-Жўмарт Тўқаев янги Конституция матнини тайёрлашда шахсан қатнашган

Янги Конституция матни тайёрлаш жараёнида Давлат раҳбари шахсан иштирок этган. Президент девони раҳбари Айбек Дадебай телеканалимизга берган интервьюсида таъкидлашича, Асосий қонун лойиҳаси устида иш ўта жадал тартибда ва Давлат раҳбарининг иштирокида амалга оширилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳужжатни батафсил кўриб чиқиш учун вақт ажратган, фуқаролар, экспертлар ва жамоат ташкилотлари таклифларини ўрганган, маслаҳатчилари билан бирга Конституциянинг Муқаддимаси, бўлимлари ва моддалари таҳрири билан шуғулланган.

Айбек Дадебай, Қозоғистон Республикаси Президенти девони раҳбари:

- Умуман олганда, сўнгги ярим йил ичида Президент ҳафтасига камида бир марта, баъзан ундан ҳам кўп марта Парламент ислоҳоти бўйича ишчи гуруҳ раҳбарлари, сўнгра Конституциявйи комиссия етакчилари билан учрашувлар ўтказди. Бундай йиғинлар бир соатдан кам бўлмасди. Шунга кўра иш суръатини тасаввур қилиш мумкин. Янги Конституция лойиҳасида Давлат раҳбарининг сиёсий йўналиши, унинг тасаввуридаги давлатчилик модели, ҳокимият тармоқлари мувозанати, ижтимоий тараққиёт йўналиши акс этган. Шунинг учун, Қосим-Жўмарт Кемелевич янги Конституция муаллифи, деб бемалол айта оламиз.

Ҳозир мамлакатда республика референдумига ҳозирлик ишлари фаол олиб бориляпти, дея таъкидлади Айбек Дадебай. Унда Марказий референдум комиссиясининг алоҳида ўрни бор.

Айбек Дадебай, Қозоғистон Республикаси Президенти девони раҳбари:

- Бўлғуси референдумнинг давлат ва ҳар бир фуқаро учун стратегик аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, бугунги кундаги асосий устуворлик сифатида қонунда кўзда тутилган барча жараён ва меъёрларга риоя этилиши лозим. Бунда Марказий референдум комиссиясининг алоҳида ўрни бор. Давлат органларининг асосий вазифаси — овоз бериш учун зарур инфратузилма тайёрлаш, сайлов участкалари ишини таъминлаш, шу жумладан, имконияти чекланган фуқаролар учун зарур шароит яратишдан иборат.

Абдумалик Сарманов таржимаси