Бизнес ва давлат ҳамкорлик қилади

Бизнес ва давлат ҳамкорлик қилади

Қозоғистонда давлат ва бизнес ўзаро мулоқотда. Тадбиркорлар иштирокила махсус кенгашлар тузилиши ва турли форумлар, йиғилишлар ўтказилиши ҳам шундан далолат беради. Мамлакат Президенти ҳам Қозоғистон бизнеси етакчилари билан учрашиб туради. Буларнинг ҳаммаси биргаликда мамлакат иқтисоди салоҳиятини очиш йўлида ечимлар ишлаб чиқиш ва режалар тузишга хизмат қилади. Давлат раҳбари билан учрашувда Жумабек Жаниқулов ҳам ўз ғоялари ва таклифларини баён этди. Бизнесмен каналимизга берган интервьюсида таъкидлашича, у тадбиркорларнинг амалий билимларидан фойдаланиш қўл келишини таъкидлаган. Кичик ва ўрта бизнесни қувватлаш, маҳаллий товарлар ишлаб чиқариш стратегиясини ишлаб чиқишни таклиф этган. Айтмоқчи, импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳам ўзини оқлаши керак. Шунда импортчилар ишлаб чиқарувчига айланади. Логистикага кўп харажат кетиши бизнесни шу каби маҳсулот яратишга йўналтира олади.


Жумабек Жаниқулов, тадбиркор:

- Маълум бир товарларни импорт қилиш билан шуғулланадиган бирор шахс ёки компания маҳаллий бозорда қанча ва қандай сота олишини билади. Мен жуда оддий ғояни тилга олмоқчиман: ҳозир йилига 1 миллиард тенгедан зиёд қийматга маҳсулот олиб келаётган ҳар бир тадбиркор давлат ёрдамида корхонасини ишга тушира олади. Фақат давлат мана шундай лойиҳани ўз васийлигига олиши лозим. Чунки у бизнесменни ҳимоясига олмаса, лойиҳа рўёбга етишга улгурмай қолиши мумкин.

Нотиқ таъкидлашича, лойиҳаларни рўёбга чиқаришда хорижий инвестицияларнинг аҳамияти катта. Улар мамлакатнинг ривожида асосий ўрин тутади.


Жумабек Жаниқулов, тадбиркор:

- Дейлик, мамлакатимиздаги, хориждаги ўрта, юқори бўғинга мансуб бизнесменлар жуда кўп саёҳат қилади. улар турли конференциялар, кўргазмаларда, йиғилишларда қатнашади. Улар Қозоғистондаги шарт-шароитлар ҳақида ҳам гаплашишади. Бу жуда муҳим, чунки уларга Қозоғистонда у ёки бу бизнесни қандай юритиш кераклиги тўғрисида ҳаётда мавжуд кейслар, бизнес ҳикоялари керак. Бизнес дипломатия мунтазам ривожланиши, Қозоғистон ҳақида тобора кўпроқ ҳикоя қилиши лозим. У вазиятга мослашиши, мунтазам тараққий этиши керак.

Абдумалик Сарманов таржимаси