Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада ўз ғояларини, турли шакллардаги бизнесини илгарилатишни истовчилар учун имконият кенгаймоқда. Эр-Риёд шаҳрида Қозоғистон инновациявий хаби очилди. Al-Farabi Innovation Hub иқтидорли тадбиркорлар ва мамлактаимизнинг инновациявий стартапларини Саудия Арабистонига жалб этиши кутиляпти.
Бундан ташқари, новаторлар турли инкубация
ва акселерация дастурларидан ўтиши, турли экспертлар ва муваффақият қозонган
тадбиркорлар билан нетворк ташкил этиши мумкин. Хаб Tumar венчур жамғармасидан
дастлабки инвестицияларни жалб қила олади. Тегишли вазирлик берган маълумота
кўра, Al-Farabi Innovation Hub 5 йил давомида стартапларга 300 миллион доллар
сармоя жалб этиши ва 1 миллиард долларга тенг хизматлар экспорт қилиши
кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.