Жорий йилнинг 5 ойи давомида Қозоғистон ва Хитой ўртасида темирйўл орқали 13 миллион тонна юк ташилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12 фоизга кўп. Айни вақтда, Қозоғистон экспорти 8 миллион тоннага етди. Магистрал темирйўл тармоқлари йирик оператори берган маълумотга кўра, «Алтинкўл-Хоргос» станциялари орасидан 7 фоиз кўп, салкам 5 миллион 300 минг тонна юк ўтказилди. «Дўстиқ» орқали эса ҳар бир йўналишда ташилаётган юк ҳажми 7 ярим миллион тоннани ташкил қилди ва 17 фоизга ортди. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон Хитойдан Европага юк транзити ҳажмини 5 марта ошириш ниятида.
Абдумалик Сарманов таржимаси