Астанада Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилиши ўтказилди

Астанада Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилиши ўтказилди

Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг тор доирадаги йиғилишида Қозоғистон, Беларусь, Қирғизистон, Россия Президентлари ва Арманистон Бош вазири ўринбосари ташқи савдо, сунъий интеллектни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқди. Қосим-Жўмарт Тўқаев раислигида ўтган анжуманда Давлат раҳбари ушбу куннинг рамзий маънога эгалигини таъкидлади: Қозоғистон пойтахтида Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартнома 12 йил аввал, 29 май куни имзоланган эди.


Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Ўз фаолияти давомида Иттифоқ Евроосиё «бешлиги»нинг асосий ҳамкорлик ва ўзаро алоқа майдонига айланди. Барча ҳамкасбларимни Евроосиё иқтисодий иттифоқи куни билан табриклашга, мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида интеграциявий бирлашмамизни янада ривожлантиришда муваффақиятлар тилашга ижозат бергайсиз.


Абдумалик Сарманов таржимаси.