Брюсселга расмий ташрифи арафасида Қозоғистон Президенти Euronews учун ёзилган мақоласида Европа Иттифоқи билан ҳамкорликдаги янги устуворликларни белгилаб берди. Қосим-Жўмарт Тўқаев глобал беқарорлик шароитида шериклик базавий алоқалардан стратегик ҳамкорлик форматига ўтиши кераклигини таъкидлади. Барқарорлик, алоқаларни кенгайтириш ва янги имкониятлар бунга асос бўлиб хизмат қилади. Асосий йўналишлардан бири сифатида энергетика кўрсатилди. Шунингдек, Европа ва Осиёни боғловчи стратегик йўналиш - Ўрта йўлакни ривожлантиришга алоҳида тўхталди. Президент муносабатлар фақат хомашё сектори атрофида қурилмаслиги кераклигини таъкидлади. Устувор йўналишлар орасида рақамли технологиялар, сунъий интеллект, фан ва таълим бор. Алмашинув дастурларини кенгайтириш, инвестицияларни жалб этиш, қўшма инновациявий лойиҳалар шериклик амалда самарали ўзаро манфаатли қилади. Умуман олганда, гап иқтисод технологик ва гуманитар алоқаларни ривожлантириш билан тўлдириладиган ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳақида бормоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

