Қозоғистон Президенти Бельгия Бош вазири билан учрашди. Суҳбат давомида Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Барт де Вевер сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди. Давлат раҳбари Бельгия Қозоғистоннинг Европа Иттифоқидаги асосий ҳамкорларидан бири эканини таъкидлади. Ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми 580 миллион доллардан ошди. Қозоғистон Президенти иқтисодий интеграцияни янада ривожлантириш учун катта салоҳият мавжудлигини таъкидлади. Барт де Вевер Бельгия стратегик шерикликни кенгайтиришдан манфаатдорлигини билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

