Визасиз давлатлар сони 80 тага етди

Визасиз давлатлар сони 80 тага етди

2022 йилда Қозоғистон билан ўзаро ташрифларда виза талаб қилинмайдиган давлатлар сони 80 тага етди. Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, Мальдив ороллари, Андорра, Никарагуа, Венесуэла, Боливия, Парагвай, Доминикано, Албания ва Белиз билан бу борада шартномалар тузилди. Қулай инвестициявий иқлим яратиш, ўзаро тадбиркорлик алоқаларини фаоллаштириш, туризмни кенгайтириш учун Эрон, Хитой ва Ҳиндистон фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этилди. Республикамиз шу кунларда жаҳоннинг 186 та давлати билан дипломатик алоқа ўрнатган, 70 та мамлакатда 104 та хорижий идора мавжуд.

Абдумалик Сарманов таржимаси