Қозоғистонда ўсимликлар муҳофазаси кучайтирилади

Қозоғистонда ўсимликлар муҳофазаси кучайтирилади

Қозоғистонда қўриқланадиган табиий ҳудудлар майдони кенгайтирилади. Сенат депутатлари қўшма йиғилишда «Ўсимликлар дунёси тўғрисида»ги қонунни қабул қилди. Ҳужжатга мувофиқ, ноёб ва йўқолиб бораётган ўсимлик турлари давлат муҳофазасига олинади. Мақсад – мамлакат ҳудудида мавжуд бўлган ёввойи ўсимликлар генофондини, умумий биохилмахилликни сақлаб қолиш, табиат захираларидан унумли фойдаланиш.

Абдумалик Сарманов таржимаси