Мамлакатимиздаги Туркия элчихонаси шундай маълумот тарқатди. Бундан ташқари, ўтовлар сотиб олинди. Жами 100 та йиғиладиган тураржой жўнатилди.
Қозоғистондан Сурияга гуманитар ёрдам жўнатилди
Қозоғистон айни вақтда Сурияга гуманитар ёрдам етказиб берди. Миллий гвардия ҳарбий-транспорт самолёти Ҳалаб шаҳрига тўрт рейс қилди. Охирги самолётда 15 тонна озиқ-овқат маҳсулоти етказиб берилди. Таъкидлаш лозимки, гуманитар ёрдамнинг умумий вазни 50 тоннани ташкил қилди. Ушбу ҳафтада Саудия Арабистон пойтахтида зилзиладан жабрланган давлатларда юзага келган оғир гуманитар вазиятни муҳокама қилиш учун конференция ўтказилади. Қозоғистон унда Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилотини тақдим этади. Ташкилотга 57 давлат аъзо бўлган. Шу тариқа, республикамиз муҳтож давлатларга халқаро ёрдам етказиш ташкилотчиси бўла олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси