Анъанавий қозоқ каштачилик санъати технологияси мамлакатнинг миллий брендига айланиши мумкин. Пойтахтлик чевар халқ санъатини ривожлантириб, унга янги элементларни киритмоқда. Гулназим Умирзақ кўп йиллар давомида деворга осиладиган безаклар тайёрлашнинг ўзига хос усули - бигиз кашта техникасини ривожлантириб келади. Тамбур кашта тикар экан, чевар ҳар бир ҳаракати билан абстракт картина чизгандек бўлади. Унинг ижодида аёл тимсоли асосий ўрин тутади. Ижодкор фақат каштачилик билан шуғулланмайди. У ипак газмолларга мойбўёқда расм чизади. Асарлари қозоғистонликлар орасида ҳам, хорижликлар орасида ҳам оммалашган. Гулназим асарлари Лондон ва Люксембург санъат галереяларидан жой олган. Германия, Франция, Туркия, Россияда таниқли. Унинг таъкидлашича, қозоқ миллий ҳунари - илмоқ билан анъанавий кашта тикиш санъати кўпчилик учун қизиқарли, у ўз ишлари орқали мухлисларини Қозоғистон тарихи билан таништиради.
Гулназим Умирзақ, ижодкор:
- Қадимдан келаётган бигиз кашта техникаси
ижодкорни тинчлантиради, сокинлик беради. Қадим аждодлардан мерос бўлиб қолган
бу санъат бебаҳо. Ушбу ҳунар билан шуғулланиш баробарида, уни қайта тиклаймиз, янги
элементлар киритган ҳолда модернизация қиламиз. Бу ишимиз хорижликларни ҳам
ўзига жалб этади. Улар санъатимизни ўрганишни истайди. Бу иш билан шуғулланиб
келаётганлар ҳам, ҳали уни тўла тушуниб етмаганлар ҳам қизиқиш билдиради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.