Абай вилоятида энг яхши «бата» танлови бўлиб ўтди

Абай вилоятида энг яхши «бата» танлови бўлиб ўтди

Семей шаҳрида 25 нафарга яқин оқсоқоллар «бата», яъни фотиҳа беришга доир билим-кўникмалар юзасидан ўзаро беллашди. Айни пайтда, улар нафақат сўзамоллик, гапга чечанлик қобилиятларини намоён қилди, балки миллий анъаналар ҳақида ҳам сўзлаб берди.

Асқар Муқанов, ҳакамлар ҳайъати аъзоси, абай вилояти бош имоми:

- Биринчидан, фотиҳанинг мазмуни ва аҳамиятига қараймиз. Иккинчидан, ном ва мавзуга эътибор қаратамиз, кейин эса фотиҳа бериш услубини, унинг долзарблигини баҳолаймиз.  Бата – қозоқ халқининг муҳим ва қимматли анъаналаридан биттаси. Танловдан мақсад – нотиқлик санъатининг ушбу кўринишини оммалаштириш.

Абдумалик Сарманов таржимаси