ЕОИИ да вақтинча келган самолётлар учун бож олинмайди

ЕОИИ да вақтинча келган самолётлар учун бож олинмайди

Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи ҳудудига кўпи билан 14 кунлик муддатга, делегациялар ва хорижлик шахсларни ташишга мўлжалланган тақдирда, олиб келинган самолётлар учун бож тўлашни бекор қилиш мўлжалланяпти.  Ташкилот порталида Евроосиё Иқтисодий комиссияси коллегиясининг тегишли қарори лойиҳаси қўйилди. Таъкидлаш лозимки, ҳужжат жамоатчилик томонидан 7 майга қадар муҳокама қилинади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.