Мустақиллик — миллат бойлиги

Мустақиллик — миллат бойлиги

Алматида Мустақиллик монументи қошига тантанали тарзда гулчамбарлар қўйилди. Шаҳар аҳли ва жамоат арбоблари мамлакат солномаларидан жой олган инсонларни хотирлади. Сиёсатшунослар фикрича, фуқаролик жамиятининг шаклланиши — мустақил Қозоғистоннинг тарихий ютуқларидан бири. Бугунги кунда мамлакатда ижтимоий кенгашлар ва фуқаролик альянслари тобора ривожланяпти. Бирлашмалар муҳим воситага айланди. Бунда ҳокимиятнинг фуқаролар талабига жавоб беришини таъминловчи «Тингловчи мамлакат» концепцияси муҳим ўрин тутади.


Қайиржан Абдихаликов, Сиёсатшунослик фанлари доктори:


- Ушбу концепцияга мувофиқ, бизда қишлоқ округлари ҳокимларини сайлаш йўлга қўйилди. 2025 йил 1 январидан бошлаб бутун республикада туман ва вилоят аҳамиятига эга шаҳарлар ҳокимлари сайловлари йўлга қўйилади. Ушбу байрам халқни бирлаштирувчи аҳамиятга эга. Зеро, 1991 йил 16 декабрда мазкур қарорни қабул қилган Олий кенгаш депутатлари қаторида фақат қозоқлар эмас, балки Қозоғистон Республикасида яшовчи барча этник гуруҳлар вакиллари бўлган.


Қозоғистон мустақиллик йилларида салмоқли муваффақиятларга эришди ва жаҳон саҳнасида ўз мавқеини мустаҳкамлади. Республика шунчаки нуфузли халқаро ташкилотнинг тўлақонли аъзосига айланди, айни вақтда дунё миқёсидаги ташаббуслар муаллифи бўлди. Айни вақтда, Қозоғистон  тақдим этган майдончаларда инсониятнинг долзарб муаммолари ва глобал чорловлар муҳокама қилинаяпти. Қозоғистон аҳли мамлакат тарихида янги саҳифа очган бу санага катта эътибор билан қарайди.


– Ўз овозига, ўз ҳуқуқлари, тамойилларига эга, халқаро саҳнада мустақил фаолият юрита оладиган суверен давлат бўлдик. Яъни ўзимизнинг ҳуқуқ ва мақсадларимизни изҳор эта оламиз.


– Қозоғистонни юқори даражада қадрлайман, Дипломат, аниқ гапирадиган, дунёқараши кенг Президентимизнинг фикрини ҳурмат қиламан. Умуман олганда, давлат чегараларига эга бўлиш, миллий устуворликларни белгилаб олишга эришиш ҳар бир мамлакат учун муҳим воқеа


– Конституцияда кўрсатилган ҳуқуқлар, ҳаракатланиш эркинлиги, сўз эркинлиги муҳим.


– Биз мустақилликка эришганимиз сабабли халқ ичида қозоқ тилининг нуфузи ортяпти, мустаҳкамланяпти.


– Албатта, дунё эътиборига эришган мамлакатимиз юлдузлари чиқяпти. Масалан, Димаш, Головкин, Шавкатни кўрсатиш мумкин. Бу ҳам ютуқ. Албатта, олимлар ичидан ҳам машҳур одамлар чиқишига эришилса чакки бўлмасди. Мен мамлакатни илм-фан илгари суради, деб ўйлайман.


Абдумалик Сарманов таржимаси