Жорий йилда Қарағанди вилоятида 50дан зиёд IT-стартап давлат ёрдамини олди. Минтақа ҳокимлиги берган маълумотга кўра, тақдим этилган лойиҳалар қатор муаммоларни ҳал қилади, инновациявий ривожланишга, ёшларни ишга жойлаштиришга ёрдам беради. ИТ-ечимлардан бирини Адиль Хамит ва унинг жамоаси таклиф этди. Улар яратган, сунъий интеллектга асосланган илова чет тилларни ўрганиш ва мактаб дастуридаги фанлар бўйича билимларни мустаҳкамлашга ёрдамлашади. Муаллифлар фикрича, виртуал мавжудликка кириш учун махсус кўзойнак тақиш етарли. Ёш олимлар бу ишни кенгайтириш ниятида. Улар грант асосида молия олиш учун Фан ва олий таълим вазирлигига мурожаат этишди. Ҳозирча ишланма Қарағанди техник университетида синовдан ўтяпти.
Адиль Хамит, IT ишланма
муаллифи:
- Ҳозир бизда 13 фандан,
шу жумладан, хорижий ва қозоқ тилидан виртуал таълим олиб борилади. Турли, физика,
химия каби фанлар бўйича виртуал лаборатория ҳам бор. Улар Қозоғистоннинг 30 дан
зиёд мактабида ишлаб чиқилди ва жорий этилди.
Улан Омаров, Ёшлар сиёсати
бошқармаси бўлим бошлиғи:
- Бундай лойиҳалар
туфайли янги иш ўринлари очиляпти, ёш тадбиркорларнинг бизнес-ғоялари амалга
ошяпти, жараёнда яна бошқа ғоялар туғиляпти. Бу моделни бошқа соҳаларга кўчириш
ҳақида ўйланяпти. Сўнгра улар тайёрланган ишланмаларни давлат ёрдамида ҳаётга
татбиқ этяпти.