Қозоғистон МДҲ давлатлари билан ҳамкорликни кенгайтиради

Қозоғистон МДҲ давлатлари билан ҳамкорликни кенгайтиради

Қозоғистон  2024 йил Мустақил Давлатлар ҳамдўстлигида Волонтёрлик ҳаракати йили, деб эълон қилинишини қутлайди. Москвада бўлиб ўтган МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида Алихан Смаилов таъкидлашича,  кўнгиллилар бағрикенг жамият яратиш, меҳр-оқибат, эзгулик маданияти яратишда катта хизматлар қиляпти. Шунингдек, Бош вазир ҳар йили ўтказиладиган волонтёрлар форуми ташкил қилиш ва унга ташкилотнинг доимий майдончаси мақомини бериш бўйича Қозоғистон ташаббусини рўёба чиқариш бўйича амалий иш бошлашга чақирди. Шу билан бирга, Алихан Смаилов таъкидлашича, кўп соҳаларда ўзаро алоқалар чуқурлашаётгани кузатиляпти.

Алихан Смаилов, Қозоғистон Республикаси Бош Вазири:
- Биз МДҲ майдончасида қўшма фаолиятни янада кенгайтиришдан манфаатдормиз.  Уни янги амалий мазмун билан тўлдиришимиз зарур. Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан давлат раҳбарлари кенгашида илгари сурган устуворликлар МДҲ форматида ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади. Келгуси йилда биргаликда амалга ошириладиган асосий фаолият йўналишида маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, соғлиқни сақлаш, таълим ва спорт соҳаларида ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган.

Қозоғистон Бош вазири «Россия» кўргазма-форумига борди

Қозоғистон Бош вазири «Россия» кўргазма-форумига борди. Унда мамлакатимизнинг ва қўшни давлатнинг биргаликда амалга оширган лойиҳаси – Шимолий Қозоғистон вилояти эркин иқтисодий зонасида фаолият юритаётган юк кўтариш ускуналари корхонаси тақдим этилган. Шунингдек, мазкур кўргазмада бульдозер техникаси ва занжирли тракторлар, Қозоғистондаги сув ва газ қувурлари ишлаб чиқарувчи завод, дори-дармонлар заводи, бойитувчи фабрикаларни техник модернизациялаш заводи намойиш этилди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.