Сенат Туркий инвестиция
жамғармаси тузилишини қўллаб-қувватлади ва тегишли шартномани ратификация қилиш
учун овоз берди. Бу ҳужжат март ойида Анқарада бўлиб ўтган Туркий давлатлар
ташкилоти президентлари саммитида имзоланган. Қозоғистон, Озарбайжон, Туркия, Ўзбекистон
ва Қирғизистон ушбу жамғармага ҳаммуассислик қилди. Унинг низом капитали 500 миллион долларни ташкил қилиши, номинал
қиймати 50 минг доллардан бўлган 10 мингта акцияга тақсимланиши кутиляпти.
Абзал Абдикаримов,
Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари:
- Тўланган акциялар
учун 350 миллион АҚШ доллари йиғилади, барча иштирокчи давлатлар тенг миқдорда,
70 миллион АҚШ доллари миқдорида капитал киритиши мўлжалланган. Лойиҳалар портфели кенгайган
тақдирда жамғарма иштирокчилардан қўшимча маблағ сўраши мумкин. Шунингдек,
шартномада янги аъзо давлатлар жалб этиш имконияти кўрсатилган. Халқаро молия
ташкилотларидан қўшимча маблағ олиниши мумкин. Яқинда Венгрия кузатувчи давлат
сифатида барча давлатлар томонидан шартнома ратификация қилингач, 100 миллион АҚШ
доллари миқдорида сармоя беришга тайёрлигини билдирди.
Жамғарма бир неча
вазифани бажаради. Минтақа ичида савдо юритилиши, кичик ва ўрта бизнес
лойиҳалари рўёбга чиқарилишига ёрдамлашади. Таъкидлаш лозимки, унинг капитали биринчи
навбатда аъзо давлатлар учун ўзаро қизиқарли лойиҳалар – саноат ишлаб чиқариши,
инфратузилма, транспорт, қишлоқ хўжалиги, туризм, логистика ва бошқа қатор
соҳалардаги объектлар қурилиши, иш юритишига сарфланади.
Абзал Абдикаримов,
Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари:
- Биз биринчи
навбатда халқаро транспорт йўлаклари, масалан, Транскаспий халқаро транспорт
йўналишини ривожлантириш, денгиз соҳилида контейнер хаби бунёд этиш, Қуриқ портини
кенгайтириш ва бошқаларни тақдим этдик. Фикримизча, мазкур лойиҳалар халқаро
ҳамкорлик ва савдони ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатиши аниқ.
Абдумалик Сарманов таржимаси.