Қозоғистон Президенти Қатар тадбиркорларини қабул қилди

Қозоғистон Президенти Қатар тадбиркорларини қабул қилди

Энергетика ва геологоразведка, қишлоқ хўжалиги, уй-жой қурилиши, соғлиқни сақлаш соҳаларида бирга ишлаш истиқболлари ўрганилди. Қозоғистон Президенти бугун Қатарнинг Power International Holding ташкилоти раҳбарлари Рамез ва Муатаз ал-Ҳаят билан ушбу ва бошқа масалаларни муҳокама қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, бизнес-конгломерат Қозоғистон ва Қатар ўртасида ришталарни боғлай олади. Эслатамиз, бу мамлакат республикамизнинг Яқин Шарқдаги стратегик ҳамкори ҳисобланади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.