«AMANAT» партиясининг XXIV съездида шундай баёнот берилди. Унинг раиси Ерлан Қўшанов маълум қилишича, Президентлик сайловларида амалдаги Давлат раҳбарининг номзодини илгари сурган сиёсий ташкилотлар билан келишган ҳолда шундай тўхтамга келинди. Қонунга кўра, сиёсий партия ва республика жамоат ташкилотлари фақат битта номзодни кўрсатиши мумкин. Эслатамиз, мамлакатда президент сайловлари 20 ноябрда ўтказилади.
Ерлан Қўшанов, «AMANAT» партияси раиси:
– Биз ўтмишга қайтмаслигимиз керак. Кенг кўламли ўзгаришлар қонуний якунини топиши лозим. Давлат қаршисида турган буюк мақсад ва марраларга етишишда муносиб етакчи зарур. Шунинг учун президентликка Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаев номзодини кўрсатаман.
Абдумалик Сарманов таржимаси