Қосим-Жўмарт Тўқаев Эрон
Ислом Республикасининг янгидан сайланган Президенти билан телефон орқали суҳбатлашди. Давлат
раҳбари Масъуд Пезешкиённи сайловдаги муваффақияти билан табриклади,
масъул лавозимда
муваффақиятлар тилади. Суҳбат давомида икки давлат етакчилари Қозоғистон –
Эрон муносабатларини янада чуқурлаштириш ниятини билдирди. Томонлар
савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги аҳволи ва
истиқболларини муҳокама қилишди. Шунингдек, минтақа ва халқаро муносабатлар кун тартибидаги масалалар тилга олинди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси