Қозоғистонда зайтун ёғи ишлаб чиқарилиши мумкин. Тунислик тадбиркорлар Қозоғистонда зайтунзорлар яратиш учун инвестиция киритиш ҳақида ўйлаяпти. Астанага амалий сафар билан келган Жанубий Африка мамлакати вакиллари ўтказган брифингда маълум бўлишича, Тунис Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кўп миқдорда зайтун ёғи ва хурмо экспорт қилиш имкониятига эга. Жорий йилда Қозоғистон илк марта ушбу давлатга 70 тонна буғдой етказиб берди. Абдул Белатий дон импорти кенгайишидан манфаатдорлигини таъкидлаб ўтди. Икки давлат озиқ-овқат хавфсизлигини таминлаш мақсадида ҳамкорликни кенгайтириш ниятида. Бунинг учун кенг истиқболлар бор. Шу муносабат билан икки томон қишлоқ хўжалиги технологиялари ва инновациялари бўйича билим, тажриба алмашиш ниятида эканлигини маълум қилди ҳамда тегишли меморандумни имзолади.
Абдул Мўнем Белатий, Тунис Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири:
- Қозоғистон билан қишлоқ хўжалигига доир янги шартномалар имзолаш
ниятидамиз. Қозоғистонда зайтун ўстириш учун инвестиция киритишга тайёрмиз. Чунки
зайтунни экиш олдидан бўладиган тадқиқот ишлари катта харажат талаб қилади.
Тунисда бу йўналишда катта илмий марказлар мавжуд. Шунинг учун Қозоғистон ва Тунис
қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қила олади, деб ҳисоблайман.
Ерлан Байдаулет, Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ислом ташкилоти бош
директори:
- Биз халқаро ташкилот сифатида олимлар орқали ва техник ёрдам шаклида бу
ишларнинг рўёбга чиқарилишига хизмат қила оламиз. Ташкилотимиз орқали салоҳияти
кенг давлатлар билан имкониятларимизни кенгайтиришни ўйлаяпмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.