VIII халқаро театр фестивали бошланди

VIII халқаро театр фестивали бошланди

Алматида Марказий Осиё давлатлари халқаро театр фестивали бошланди. Анъанавий тадбир қозоқ ёзувчиси Мухтор Авезовнинг 125 йиллигига бағишланган. Фестивалда Қозоғистон, Татаристон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Озарбайжон ва Тожикистон театрлари қатнашаяпти. Мамлакатимиздан тўртта спектакль тақдим этилди. Мухтор Авезов номли театр «Қон ва тер» драмасини қўйди. Бундан ташқари, мухлислар «Қозоғистон саҳналаштирувчилари» кўргазмасини томоша қила олади. Фестиваль 7 ноябргача давом этади.

Еркин Жуасбек, М. Авезов номли қозоқ миллий драма театри директори:

- Бу кенг кўламли тадбир. Ўзингиз кўрганингиз каби, фестивалда турли дастурлар тақдим этилганини кўргандирсиз. Шулардан бири - SHOWCASE. Унда давлат ва миллий театрлар билан бирга хусусийлари ҳам қатнашаяпти. Тадбирга 10 давлатдан театр продюсерлари таклиф этилди. Ва улар ташриф буюрди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.