3 минг нафар астаналик ўқувчи «Қамажай» рақсини ижро этди

3 минг нафар астаналик ўқувчи «Қамажай» рақсини ижро этди

Астанада «Қамажай» халқ рақсини оммавий ижро этиш бўйича рекорд янгиланди. Кенг кўламли хореографик флешмоб шаҳарнинг 3 минг нафар ўқувчисини тўплади. Тадбир Навўзга бағишланди. Ташкилотчилар бундай ёрқин ва ёдда қоладиган акциялар ёрдамида Қозоғистон рақс санъатини қайта тиклаш, дунёга танитиш, баҳор байрами руҳини тақдим этишларини таъкидлашди.


Рахат Тауржан, «Шашу» миллий ансамбли раҳбари:


Бугунги тадбирдан мақсад – қозоқ миллий рақсини, «Қамажай»ни тарғиб этиш эди. Ўшзингизга маълум, Хитойда «Қора жўрға»ни ижро этишиб дунё рекордин қўйишганди. Биз эса ажойиб қизларимизнинг латофатини кўрсатиб берадиган «Қамажай» миллий рақсини намойиш этишга қарор қилдик. Бир ой давомида рақс ҳаракатларини ўргандик.


Фариза Арбулаева, 97-мактаб ўқувчиси:


Тайёргарлик ишлари осон кечди, қийинчиликлар кузатилмади. Флешмобда қатнашарканмиз, биз қозоқ рақсининг гўзаллигини кўрсатишни истадик. Бу акцияда бажонудил, мамнуният билан қатнашдик.


Таъкидлаш лозимки, дастур доирасида миллий либослар намойиши ўтказилди. У Наврўзноманинг 5-кунига аталганди. Меҳмонлар муҳташам анъанавий кийимларни томоша қилишди.


Абдумалик Сарманов таржимаси