«Астана Опера» Люблянда маҳоратини кўрсатди

«Астана Опера» Люблянда маҳоратини кўрсатди

«Астана Опера» Люблянда бўлиб ўтган -халқаро ёзги фестивалда Словения санъат шинавандалари юрагини забт этди. Театр артистлари Арма Хачатуряннинг «Спартак» балетини томошабинлар эътиборига тақдим этди. Фестивал ташкилотчилари таклифи, Маданият вазирлиги ёрдами билан етиб келган Қозоғистон труппаси бу саҳнада 1-2 июль кунлари Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб, театр дирижёри Абзал Мухитдин раҳбарлигидаги Словения филармония оркестри ва аёллар хори жўрлигида санъатини намойиш қилди. Бош партияларни Бахтияр Адамжан, Айгерим Бекетаева ва Мадина Унербаева ижро этди. Қозоғистон санъатини кузатиш учун уч мингдан зиёд томошабин келди.

Бахтияр Адамжан, «Астана Опера» театри етакчи яккахони:

– 10 йилдан буён бу балетда Спартак ролини ижро этаман. Бугунги кунда бу борада ҳам жисмоний, ҳам актёрлик маҳорати жиҳатидан чўққига чиқдим, деб ҳисоблайман. Люблян томошабинлари спектаклимизни муносиб баҳолайди, деб умид қиламан. Бу – биз учун улкан масъулият ва ажойиб рекламан. Маҳоратимиз нақадар юксалганини кўрсатиш имконияти.

Абдумалик Сарманов таржимаси.