Шарипа Уразбаева - энг яхши режиссёр

Шарипа Уразбаева - энг яхши режиссёр

Қозоғистонлик Шарипа Уразбаева Лондонда бўлиб ўтган “Rainbow-22” кинофестивалидаг «Энг яхши аёл режиссёр» деб тан олинди. Бу мукофот тўламетражли «Мариям» фильми учун таклиф этилди. Бу картина аввал ҳам ижодкорларига бир неча халқаро мукофот келтирган. Лекин, режиссёрнинг таъкидлашича, бу мукофотнинг алоҳида қиймати бор. Марказий Осиёдан «Энг яхши аёл режиссёр» чиққани ҳам жуда муҳим.

Таъкидлаш лозимки, «Мариям» лентаси турмуш ўртоғи бедарак кетгач, тўрт боласи билан қишловда қолиб кетган аёл ҳақида. Картинада бош ролни Меруерт Сабуссинова ўйнаган. Энг қизиғи шундаки, актриса бош персонаж прототипи. Фильм муаллифлари шу воқеадан руҳланиб кино яратган.

Бу картина аввал Локарно, Торонто, Пусан кинофестивалларида, шунингдек, Туркия ва Испанияда намойиш қилинган. Ҳозир Шарипа Уразбаева янги лойиҳасини якунлаяпти ва уни намойиш этишга тайёрланмоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси