Таиландда қозоқ маданияти гала-концерти ўтказилди

Таиландда қозоқ маданияти гала-концерти ўтказилди

Маданият сарҳад билмайди! Таиландда бўлиб ўтган гала-концерт бу фикрнинг ёрқин далили бўлди. Жанубий-Шарқий Осиёнинг ушбу давлати аҳолиси қозоқ маданияти ва санъати билан танишди. Томошабинларга ўнлаб номерлар – аутентик қозоқ рақслари, шу жумладан, нафислиги билан томошабинларни лол қолдирган «Оққуш» намойиш этилди. «Арулар», «Кербез сулу», «Қара жўрға» тақдим қилинди. Халқ рақслари ва миллий либослар йиғилганларни ром этди. «Катюша» жамоасининг жамоанинг икки юз нафар раққосалари саҳнага ранг киритди. Ушбу тай ансамбли ҳам қозоқ хореографиясига катта эътибор беради.

Қозоқ дўмбираси томошабинлар хаёлини бепоён даштларга олиб кетди. Таъкидлаш лозимки, концертга 500 нафардан зиёд томошабин - дипломатлар, халқаро компаниялар ходимлари ва Таиланд аҳолиси тўпланди.

Арман Исетов, Қозоғистоннинг Таиланддаги фавқулодда ва мухтор элчиси:

- Бу оқшом Қозоғистон учун жуда муҳим. Бизда ўз маданиятимиз ва анъаналаримизнинг бир қисмини тақдим этиш имконияти мавжуд. Ушбу тадбир дўстлик, ўзаро ишонч ва маданият робитасига айланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси