Венгрия Европа Иттифоқида биринчи бўлиб, Қозоғистоннинг вакцинация паспортини тан олди.
Ҳужжат мавжудлиги мамлакатга чеклов чораларисиз кириш имконини беради. Бу эса эмлаш олган шахслар мамлакатлараро ПЗР-тест топшириш ёки карантинда ўтириш заруратисиз саёҳат қилиши мумкинлигини билдиради. Бу ҳақда Қозоғистон Республикасининг Венгриядаги элчихонаси маълум қилди. Таъкидланишича, ўзаро ҳужжатлар тан олиниши чегаралар очилиши, Будапешт ва Нур-Султон ўртасидаги тўғридан-тўғри авиаалоқани тиклаш сари биринчи қадамдир.
Абдумалик Сарманов таржимаси