Ўтган кеча-кундузда Қозоғистонда коронавирусга оид 1 319 та янги ҳолат қайд этилди. Энг ноқулай эпидемиологик вазият Қарағанди вилоятида кузатилмоқда. Минтақада сўнгги 24 соат мобайнида 254 киши касалланган. Пойтахтда 222 нафар бемор аниқланди. Алматида эса яна 184 та зарарланиш ҳолати кузатилди. Пандемия бошланганидан бери мамлакатда хасталанганлар сони 390 мингдан ошган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 25 мингга яқин юртдошимиз коронавирусдан даволанмоқда. Уларнинг 9 мингдан зиёди - республика стационарларида.
Абдумалик Сарманов таржимаси