Қозоғистон яқин келажакда «Спутник V» вакцинасини хорижга экспорт қила бошлаши мумкин. Қарағанди фармацевтика мажмуаси бош директори Сергей Барон Zakonkz билан суҳбатда шуни маълум қилган. Вакцинага талаб етарли. Корхона раҳбари таъкидлашича, бир қанча мамлакатлардан мазкур препарат етказиб бериш масаласида мурожаатлар бўлган. Лекин бугунги кунда асосий вазифа – қозоғистонликларни препарат билан таъминлаш, дейди мутахассис. Шуни ҳам айтиш керакки, яқин келажакда завод жамоаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги талаб қилган ҳажмда маҳсулот етказиб бера олади. Бу эса вакцинага бўлган талаб тўла қопланади, дегани.
Сергей Барон, «Қарағанди фармацевтика мажмуаси» мчб бош директори:
- «Биз ҳамкорлик қилишга тайёрмиз, лекин устувор масала – Қозоғистон аҳолисини препарат билан таъминлаш. Ушбу ойда бир миллион икки юз доза зардоб ишлаб чиқардик. Май ойи охирида у ягона дистрибьюторга топширилади. Июнда яна бир ярим миллион доза тайёрланади».
Абдумалик Сарманов таржимаси