Деярли барча минтақа «қизил зонада»

Деярли барча минтақа «қизил зонада»

Қозоғистонда коронавирус тарқалиши кескин ўсди. Омикрон штамми келиши натижасида сўнгги ойда беморлар сони 20 марта ошди. Мамлакат «қизил» зонага кирди. Ҳукумат йиғилиши давомида Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилишича, бу вариантдаги коронавирус касаллиги кўпинча симптомларсиз ва енгил шаклда ўтади. Беморларнинг 80 фоизи амбулаторияларда даволанмоқда. Аниқланган ҳолатларга нисабатан олганда касалхонага тқизилганлар улуши 19 фоиз, оғир ва ўта оғир ҳолатлар - 5 фоизни ташкил қилди.

Ажар Ғиният, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири:

- Жаҳон бўйлаб ваҳима қўзғатган омикрон шаклидаги коронавирус эпидемиологик вазиятни мураккаблаштириб юборди. Туркистон вилоятидан бошқа бутун мамлакат «қизил» зонада. Сўнгги ой ичида коронавирус инфекциясини юқтириш 19,6 марта ошди, репродуктивлик сони 2 марта кўтарилди. КВИ га тест олиш ҳажми 3,5 марта ошди ва суткасига 50 мингтага етди.

Вазир маълум қилишича, мамлакатда вакцинация суръати 1,6 марта, ревакцинация суръати 3 марта сусайди. Касаллик кўпайиши жараёнини ва кўрилаётган чора-тадбирларни баҳолаш учун республика штаби тузилди. Ҳар бир минтақада режага асосида иш олиб борилади.