Францияда ёш бола маймун чечагига чалингани аниқланди. Иль-де-Франс минтақаси соғлиқни сақлаш хизмати шундай маълумот тарқатган. Бола билан мулоқотдагилар занжирини аниқлаш учун тегишли хизматлар сафарбар қилинди. Тиббиётчилар фикрича, инфекция кенг тарқалиши амримаҳол, шунинг учун карантин эълон қилиш шарт эмас. Эслатамиз, Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маймун чечагини пандемия деб эълон қилган. Лекин мутахассислар таъкидлашича, бу касаллик енгил кечади, хасталанганлар бир неча ҳафтада оёққа туриб кетади, фақат асоратлари қолиши мумкин.